Яширинча олиб кирилаётган заргарлик буюмлари фош бўлди

  • 05 август 2019, 21:00
  • 431
  • Жамият
  • Яширинча олиб кирилаётган заргарлик буюмлари фош бўлди
    Божхоначилар томонидан заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишлар ўз вақтида фош этилмоқда.
    Жумладан, “Тошкент” халқаро аэропортида кумушдан ясалган узукларни мамлакатимизга яширинча олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Хориждан учиб келган фуқаро Р.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.
    Натижада, унинг қўл сумкасида божхона назоратидан яширилган ва жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган 514 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
    Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

    » » Яширинча олиб кирилаётган заргарлик буюмлари фош бўлди