09:18 / 07.08.2019
3 583

Жариманинг 70 фоизи тўланса, қолганидан озод бўлиш мумкин бўлади

Жариманинг 70 фоизи тўланса, қолганидан озод бўлиш мумкин бўлади
Ҳуқуқбузар жарима солиш ҳақида қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритилмоқда.

Расул Кушербаевнинг хабар беришича, кеча қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда депутатлар томонидан қабул қилинди.

Кодексга янги киритилаётган 332-1 моддага кўра:
- маъмурий жарима суд томонидан тайинланганда;
- жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят берилган ёки протест берилганда;
- худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда ушбу тартиб қўлланилмайди.

Ўтган даврда Ички ишлар органлари томонидан солинган жарималарнинг ихтиёрий равишда тўланган кўрсаткичлари баланд эмаслиги маълум бўлди. Бу кўрсаткич 2017 йилда 43 фоизни, 2018 йилда эса 55 фоизни ташкил этган.

Хорижий мамлакатлар қонунчилигида (Англия, Франция, Испания, Италия, Россия, Қозоғистон каби) ҳуқуқбузар жариманинг 70 ёки 50 фоизини қонунчиликда белгиланган муддатда (жойнинг ўзида ёки 7, 15, 20 ёхуд 21 кунда) тўласа жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши белгиланган.

Ёдда тутиш керакки, ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради ҳамда мазкур қонун кучга киргандан сўнг чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорларга татбиқ этилади.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарималарни тўлаш масаласи фуқароларни нисбатан кўпроқ безовта қилишини инобатга олиб, камералар билан боғлиқ жараёнда муаммолар келиб чиқмаслиги учун лойиҳа устида кўпроқ тортишишга тўғри келди, деб ёзади депутат.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жариманинг 70 фоизи тўланса, қолганидан озод бўлиш мумкин бўлади