09:47 / 08.08.2019
3 846

Қашқадарёда сомон ортилган «ЗИЛ» машинаси ва хонадоннинг том қисми ёниб кетди (фото)

Қашқадарёда сомон ортилган «ЗИЛ» машинаси ва хонадоннинг том қисми ёниб кетди (фото)
2019 йилнинг 6 август куни соат 14:01да Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “Яккадарахт” МФЙ Бутон қишлоғи кўчасида ҳаракатланиб кетаётган “ЗИЛ” русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, воқеа жойига зудликда 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга етиб борганида, “ЗИЛ” русумли юк автомобили ва устига ортилган сомон пресслари ҳамда фуқаро С.З.нинг яшаш уйининг том қисми ёнаётганлиги маълум бўлган.

Ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилиб, уйнинг 80 кв. метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғинни ўчиришга уринган автомобиль ҳайдовчиси, фуқаро Р.Р. куйиш тан жароҳати билан шифохонага юборилган. Юк автомобили тўлиқ ёниб зарарланган.

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда қуйидагилар маълум бўлди. Ушбу кўчада ҳаракатланаётган “ЗИЛ” русумли юк автомобили бортига ортилган сомон прессларининг устки қисми электр сим ёғочнинг симларига тегишидан ҳосил бўлган қисқа туташув натижасида ёнғин юзага келган.

Ёнғинни кўрган ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва шу кўчада яшовчи фуқаро С.З. уйига урилиши оқибатида аланга яшаш уйига ўтиб кетган ва уйнинг 18 кв. метр, майдонда том қисми ёниб зарарланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда сомон ортилган «ЗИЛ» машинаси ва хонадоннинг том қисми ёниб кетди (фото)