19:41 / 08.08.2019
2 944

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги давлатлараро шартномалар кучга кирди

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги давлатлараро шартномалар кучга кирди
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида Экстрадиция тўғрисидаги битим ҳамда Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома кучга кирди.

Экстрадиция тўғрисидаги битим жиноятни содир этишда гумонланаётган ёки айбланаётган шахсларни экстрадиция қилиш шартлари, ушбу шахсларни экстрадиция қилиш тўғрисида сўровни ўз ичига олган ҳужжатларга талаблар, экстрадиция тўғрисида расмий сўров юборилгунга қадар вақтинча қамоқда сақлаш шартлари ва муддатларини тартибга солади.

Ушбу ҳужжат жиноятчиликка қарши кураш соҳасида самарали ҳамкорлик қилиш учун ҳуқуқий асос бўлади ва жазонинг муқаррарлиги тамойилини таъминлашга кўмаклашади.

Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома бандларига мувофиқ бир мамлакат ҳудудида яшайдиган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иккинчи мамлакат ҳудудида ўзларининг шахсий ва мулк ҳуқуқларига нисбатан ўша мамлакат фуқаролари билан бир хил ҳуқуқий ҳимоядан фойдаланади.

Ҳужжат фуқаролик, оилавий ва жиноий ишларда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ишларнинг судга тегишлилиги масалалари ҳамда ҳужжатлар, далиллар талаб қилиш учун сўров юбориш ва суд жараёнларини ўтказиш, суд қарорларини тан олиш ва ижро этиш тартибини белгилайди.

Шартнома фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида фуқаролик ва оила ишлари бўйича ҳуқуқий ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш, тергов ва суд қилиш масалаларида икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари алоқаларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги давлатлараро шартномалар кучга кирди