12:53 / 09.08.2019
4 302

Энг фойдали мева қайси эканлиги маълум қилинди

Энг фойдали мева қайси эканлиги маълум қилинди
Мутахассислар ўрикни энг фойдали мева деб аташди. Ўрикни ҳар куни истеъмол қилиш кўплаб хасталикларнинг ривожланишини олдини олади. Бу ҳақда “Известия” нашрига таяниб Sof.uz хабар қилди.

Шифокорларнинг қайд этишича, ўрик юрак-қон томир тизими ёки буйрак касалликларидан азият чекувчи кишилар учун жуда фойдали ҳисобланади.

Шунингдек, бу мева ҳомиладор аёллар учун ҳам фойдали.

Хабарда ўрик кам калорияли маҳсулот экани, бироқ шунга қарамасдан унинг таркибида холестеринни пасайтириб, бутун организмнинг ҳаётий фаоллигини оширадиган фойдали моддалар мавжудлиги қайд этилган.

Қолаверса, ўрик организмдан токсин ва шлакларни чиқариб ташлаш хусусиятига эга. Диетологлар ортиқча вазнга қарши курашишда ўрикнинг ўрни беқиёс эканини таъкидлашган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энг фойдали мева қайси эканлиги маълум қилинди