15:54 / 09.08.2019
3 915

Жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи бўйича қандай имтиёзлар мавжуд?

Жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи бўйича қандай имтиёзлар мавжуд?
Солиқ кодексининг 275-моддасига асосан қатор шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулкка жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинмайди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар бермоқда.

Улар:
- “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги “Шуҳрат” ордени билан тақдирланган фуқароларнинг;
- уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахсларнинг;
- ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёлларнинг;
- пенсионерларнинг;
- I ва II гуруҳ ногиронларининг;
-собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналарининг ва бева хотинларининг (бева эрларининг);
- энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга;
- Ушбу модда биринчи қисмининг 3, 5 ва 6-бандларида кўрсатилган имтиёзлар қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон (60 кв.м) ўлчами доирасида берилади ҳамда имтиёзлар мулкдорнинг танлашига биноан фақат бир мол-мулк объектига тааллуқли бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2013 йил 4 январдаги ПҚ–1902-сонли ва 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарорларига мувофиқ, дастур доирасида қурилган уй-жойлар ипотека кредитини тўлаб бўлгунга қадар мулк солиғини тўлашдан озод қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи бўйича қандай имтиёзлар мавжуд?