
Хабарингиз бор айни вақтда юртимиз ОТМларига кириш учун тест синовлари давом этмоқда.
Самарқандда бўлиб ўтган тест жараёнларининг бирида қуйидагича воқеа кузатилди: имтиҳон назоратчиси абитуриентлардан бирига ёрдам беришга уринган, яъни назоратчи абитуриентнинг саволлар китобчасини телефонда суратга олган. Ҳодиса кузатув камераларида акс этган.
Суриштирувлар натижасида абитуриент ушбу назоратчининг синглиси бўлиб чиқди. ДТМнинг Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи Носир Эшонқуловнинг айтишича, назоратчи Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар