22:44 / 09.08.2019
8 231

Энергетика вазирлиги янги ҳисоблагичлар нима учун “ошириб ҳисоблаётгани”ни тушунтирди

Энергетика вазирлиги янги ҳисоблагичлар нима учун “ошириб ҳисоблаётгани”ни тушунтирди
9 август, жума куни Ўзбекистон Энергетика вазирлигида янги электр ҳисоблагичлар бўйича эътирозлар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманида Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев ҳамда тизимдаги бошқа раҳбар ходимлар иштирок этди ҳамда ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берди, деб хабар берди «Дарё» нашри.
Аҳолининг янги ўрнатилган электр ҳисоблагичлар бўйича эътирозларини мен бир неча гуруҳга бўлиб таснифлаган бўлардим.

Биринчидан, бу электр ҳисоблагични ўрнатувчига бўлган эътирозлар. Ҳозирда энг кўп эътирозлар айнан электр ҳисоблагични ўрнатиш юзасидан бўлмоқда. Тан олиш керакки, ҳисоблагич ҳар доим ҳам сифатли ўрнатилмайди. Бу борада маълум муаммолар бор ва биз буни тан оламиз.

Иккинчи гуруҳ бу янги ўрнатилган электр ҳисоблагич нотўғри ишлаяпти, деб ҳисоблайдиган фуқаролар эътирозлари. Фуқароларнинг фикрича, электр ҳисоблагичдаги кўрсаткич реал истеъмолдаги кўрсаткични бир неча маротаба кўпайтириб кўсатмоқда.

Маълумки, маҳсулотни сертификациялаш деган тизим мавжуд. Ҳисоблаш ускуналарини олдиндан танлаб олинган маълум тажрибани ўрганмасдан сертификатлаб бўлмайди. Ҳар бир ҳисоблаш ускунаси метрологик инстанциядан ўтиши керак. Ҳар бир ўлчагич стендга ўрнатилиб, синовдан ўтказилади. Агар у аниқлик билан ишлаётгани тасдиқланса, у синовдан ўтган, деб топилади. Агар у синовдан ўта олмаса, бу завод камчилиги деб топилади ҳамда ушбу ускуна муҳандис ва технологлар томонидан қайта ишланади.

Электр ҳисоблагичлар электрни нотўғри ҳисоблаётгани юзасидан бўлаётган эътирозлар қаердан келиб чиқяпти? Агар ушбу истеъмолчи янги электр ҳисоблагич ўрнатилгунига қадар қандайдир ноқонуний йўллар билан электрдан фойдаланган бўлса янги ҳисоблагич уни ҳам ҳисоблай бошлаган.

Янги ўрнатилган ҳисоблагичларга дастур ўрнатиб, у ноқонуний йўл билан уланишни сезганида электрни ўчириб қўядиган қилсак бўларди. Бизнинг хорижий ҳамкорларимиз айнан шундай тажрибани таклиф этишганди. Лекин биз бундай қилмадик. Ҳисоблагич истеъмолчининг ноқонуний тарзда тармоққа уланганини аниқласа, ўчиб қолмайди, ишлашда давом этади. Бироқ, ноқонуний тарзда фойдаланишни ҳам тегишли тартибда қайд этади. Шунингдек, асосий тизимни ҳам маълум бир хонадонда аввал кўзда тутилмаган электр истеъмоли мавжудлигидан хабардор этади. Электр энергиясидан ўғринча фойдаланишнинг бир неча ўнлаб турлари мавжуд. Бу ҳеч кимга сир эмас. Табиийки, биз электр энергиясидан ўғринча фойдаланишнинг барча турларига барҳам беришга ҳаракат қилмоқдамиз.

«Аниқлик синфи», «сезгирлик даражаси» деган тушунчалар бор. Эски электр ҳисоблагичлар ўрта ҳисобда 30 йиллаб хизмат кўрсатган, унинг ички механизмлари эскирган ҳамда электр истеъмолини тўғри ҳисобламаган. Шунинг учун, табиийки янги турдаги электр ҳисоблагичларга ўтилганидан сўнг улар хонадонда мавжуд барча электр истеъмолини ҳисоблай бошлаган. Эски ҳисоблагичлар бу миқдорни қайд этмаган.

Шерзод Хўжаев, Энергетика вазири ўринбосари

Шерзод Хўжаевнинг маълум қилишича, истеъмолчиларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун яқин орада тизимда Call-марказ ишга туширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энергетика вазирлиги янги ҳисоблагичлар нима учун “ошириб ҳисоблаётгани”ни тушунтирди