23:36 / 09.08.2019
3 940

Хоразмда 15 та қорамол тириклайин ёниб кетди

Хоразмда 15 та қорамол тириклайин ёниб кетди
Фото: ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси
8 август куни Хоразм вилояти Янгибозор тумани Бошқир шейх қишлоғи «Жайхун» МФЙда жойлашган «Йўлдош ота Хурсандбек» фермер хўжалигининг дала шийпонидаги молхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа жойига етиб борган 2 та ёнғин ўчириш бўлинмасининг ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган. Молхонанинг 80 квадрат метр майдони ва 5 бош қора мол ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида молхонанинг 40 квадрат метр майдони томи ва у ерда сақланган ҳашак ёниб зарарланган, шунингдек, 15 бош қора мол ва 2 та қўй нобуд бўлган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда 15 та қорамол тириклайин ёниб кетди