date
views 2 039

Тошкент ҳокимлиги мурожаат ва сўровномалар учун янги портални ишга туширди

Тошкент ҳокимлиги мурожаат ва сўровномалар учун янги портални ишга туширди
Тошкент ҳокимлиги шаҳарнинг ҳар бир кишиси долзарб масалалар бўйича ўз фикрини билдириши ва шаҳардаги энг яхши ташаббуслар учун ўз овозини бериши мумкин бўлган “Mening ovozim” деб номланган янги портални ишга туширганини эълон қилди.

Ҳокимлик матбуот хизматида маълум қилинишича, ушбу mo.tashkent.uz сайтида бир неча бўлим мавжуд:

- “Шаҳардаги янгиликлар” – бу бўлимда шаҳар маъмурияти томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилади;
- “Афиша” – бу бўлимда режалаштирилаётган ва амалга оширилган тадбирлар ҳақида маълумотлар келтирилади;
- “Сўровлар” бўлимида Тошкентнинг ҳар бир кишиси шаҳардаги ўзгаришлар бўйича овоз бериши, ўз фикрлари билан ўртоқлашиши ва ҳар бир сўровномада иштирок этганлик учун баллар олиши мумкин.

1000 балл тўплаганлар “Рағбатлантириш дўкони” бўлимида уларни эсдалик совғалари, бренд кийимлар, электроника ва турли тадбирларга чипталарга алмашиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ҳокимлиги мурожаат ва сўровномалар учун янги портални ишга туширди
-->