11:49 / 12.08.2019
3 116

Хивадаги уйларда ёнғин содир бўлди

Хивадаги уйларда ёнғин содир бўлди
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
2019 йилнинг 11 август куни соат 14:05да Хива шаҳар “Сангар” МФЙ Элобод кўчасидаги 9, 11 ва 7-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига 6 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига соат 14:20да етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:50да қуршаб олинган ва 15:22да тўлиқ ўчирилган. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Ёнғин оқибатида 9-уйнинг 160 кв.м. майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ҳамда 11-уйнинг 40 кв.м. майдонда ва 7-уйнинг 20 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйларнинг 450 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
Ёнғинни қўшни уйларга тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмаган ёки ёнғинга қарши деворлар қурилмаганлиги сабаб бўлган. Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хивадаги уйларда ёнғин содир бўлди