date
views 3 406

Хивада «Қовунлар фестивали» бошланди. Ғолиб Spark билан тақдирланади (фото)

Хивада «Қовунлар фестивали» бошланди. Ғолиб Spark билан тақдирланади (фото)
Фото: Хоразм вилоят туризмни ривожлантириш департаменти
Хивада «Қовунлар фестивали» бошланди. Бу ҳақда Хоразм вилоят туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматига таяниб «Дарё» маълум қилди.
Мазкур фестиваль шу йил 11—13 август кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Аммо Қурбон Ҳайити муносабати билан 13 августга қолдирилди.

Тадбир доирасида қовун ва бошқа полиз маҳсулотлари, мева-сабзавотлар кўргазмаси ва сотувидан ташқари маҳаллий фолклор-этнографик гуруҳлар, эстрада хонандаларининг чиқишлари, театрлаштирилган саҳна томошалари ҳам тақдим этилади.

Фото: Хоразм вилоят туризмни ривожлантириш департаменти
Фестиваль ғолибларига Spark автомобили, трактор ва мотоцикллар берилиши кўзда тутилган.

Фото: Хоразм вилоят туризмни ривожлантириш департаменти
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хивада «Қовунлар фестивали» бошланди. Ғолиб Spark билан тақдирланади (фото)