11:44 / 13.08.2019
2 778

Қамоқдан озод, меҳрдан эмас

Қамоқдан озод, меҳрдан эмас
Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг қарорига асосан ундирувчи А.Ибрагимова фойдасига қарздор Ш.Исмаиловдан алимент ундириш бўйича ижро ҳужжатлари ижроси амалга оширилди. Қарздорликни ўз вақтида бартараф этмаётган отага нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан баённома расмийлаштирилиб, Гулистон туман маъмурий судининг қарорига кўра 15 сутка қамоқ жазоси тайинланганди.

Алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган ота иш бу даражага етишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Суд жараёнида қарздор ўзига тегишли хулоса чиқариб олганлигини айтиб, агар ҳозир имконият берилса мавжуд 2 178 317 сўм алимент пулларини тўлашини айтади. Қарздор томонидан алимент пуллари тўлиқ тўланганлиги сабабли Ш. Исмаилов қамоқ жазосидан озод этилди.

Бироқ, боласи учун моддий ва маънавий кўмак беришга то фарзанди вояга етгунича масъул эканлиги, озод этилмаганлиги тўғрисида жиддий огоҳлантирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамоқдан озод, меҳрдан эмас