Фото: «Қўшни маҳалла»
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов (оқ футболкада) ва кечаги кун қаҳрамони — Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов (қора футболкада), деб фотохабар тарқатди телеграмдаги «Қўшни маҳалла» канали.
«Айни дақиқалар. Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи ёнида. Афтидан, кечаги воқеалар муҳокама қилинаётганга ўхшайди...», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 14 август куни Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов суриштирув учун олдига келган «Kun.uz» ходимларига тажовуз қилган, уларнинг шахсий мулкига зарар етказганди.
Олий Мажлис депутати ва бошқа ташкилотлар Олмазор тумани ҳокими ўринбосарининг хатти-ҳаракатларини қоралаб, унинг жавобгарликка тортилиши масаласи кўрилиши лозимлигини қайд этишганди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, «Kun.uz» сайти мухбири ва Олмазор туман ҳокими ўринбосари ўртасида юз берган нохуш ҳодисага алоқадор барча ҳолатларни аниқлаштириш учун вазият ўрганилмоқда. Ҳокимлик бугун соат 15:00 га қадар воқеа тафсилотларини маълум қилишини билдирган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди