18:39 / 16.08.2019
2 726

Ичимлик сувини ўғирлаган шахс 22 млн. 322 минг сўм зарарни тўлаб берди

Ичимлик сувини ўғирлаган шахс 22 млн. 322 минг сўм зарарни тўлаб берди
Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.11.2017 йилдаги “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5241-сонли Фармони ижроси юзасидан тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида, Ўзбекистон туманида яшовчи фуқаро М.К. Риштон ва Ўзбекистон туманлари чегарасида жойлашган мевазор боғига умумий магистралдан водопровод тармоғига яширин равишда ҳисоблагичсиз уланиб олганлиги аниқланган.
Хусусан, фуқаро М.К. «Сўх» сойининг устидан кесиб ўтувчи Д-300 мм.ли бўлган магистрал сув тармоғига ноқонуний уланганлиги оқибатида 22 млн. 322 минг сўмлик зарар етказилганлиги ҳисобланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ҳуқуқбузар М.К.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 185-2-моддаси мазмун-моҳияти тушунтирилиб, Жиноят Кодексининг 185-2-моддаси 6-қисмида назарда тутилган “Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади” деб кўрсатилганлиги ҳамда зарарни тўлиқ қопламаса, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноят иши бўйича иш юритиш умумий тартибда давом эттирилиши мумкинлиги тушунтирилган ва бу ҳақда баённома тузилган.

Ўзининг содир этган ижтимоий хавфли қилмишини моҳиятини тўлиқ англаган М.К. “Сувоқава” давлат унитар корхонасига етказилган 22 млн. 322 минг сўм зарарни тўлиқ қоплаган. Шунга кўра, М.К.нинг айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ичимлик сувини ўғирлаган шахс 22 млн. 322 минг сўм зарарни тўлаб берди