date
views 2 852

Адлия вазирлигининг ваколатларидан бири қисқаради

Адлия вазирлигининг ваколатларидан бири қисқаради
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бугун депутатлар томонидан 16 та масала муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Хусусан:
— “Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги;
— “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари.

Шунингдек:
— “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги;
— “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 96 ва 117 моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги;
— “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари ва яна бошқа қатор масалалар кун тартибидан ўрин олган.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати хабарига кўра, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини мақсади — идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларини юқори юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатларига ўтказиш ҳамда қонунчиликни тизимлаштириш доирасида ҳар бир идоранинг ваколатини босқичма-босқич камайтириш ва бекор қилиш бўйича тегишли вазифаларни амалга ошириш.

Шунга кўра, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартибини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ваколатидан чиқарилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланиши бўйича ўзгартириш киритиш назарда тутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Адлия вазирлигининг ваколатларидан бири қисқаради