08:00 / 24.08.2019
2 954

Путин Шавкат Мирзиёевни Ғалаба парадига таклиф қилди

Путин Шавкат Мирзиёевни Ғалаба парадига таклиф қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан 2020 йил 9 майда Москвада ўтадиган Ғалаба парадига таклиф қилди.
Маълум қилинишича, парадга МДҲ давлатларининг барча етакчилари ҳамда Жанубий Осетия ва Абхазия раҳбарлари таклиф этилган.

Аввалроқ Ғалабанинг 75 йиллигига Путин Франция, Хитой, АҚШ, Шимолий Корея, Ҳиндистон ва Покистон етакчиларини таклиф қилгани маълум қилинганди.
Таъкидланишича, 2015 йилда Ғалабанинг 70 йиллигига Москвадаги парадга 23 та давлат раҳбари ҳамда БМТ ва ЮНЕСКО раҳбарлари келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Путин Шавкат Мирзиёевни Ғалаба парадига таклиф қилди