
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв умумтаълим мактабларида қандай шиор бўлиши лозимлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Ўқитувчи» каналида маълум қилинди.
«Абдулла Авлонийнинг «Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат — ё фалокат масаласидир» деган сўзлари ҳар бир мактаб биносида ёзиб қўйилиши шарт», — дейди Шавкат Мирзиёев.
Таниқли маърифатпарвар адиб Абдулла Авлоний (1874 — 1934) педагогик фикр тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган, ўз асарларида ўзбек халқининг энг яхши анъаналарини, муаммоли жиҳатларини, таълим-тарбияга оид муҳим ҳаётий масалаларини акс эттирган педагог, олимдир. У жадидчилик ҳаракатининг етакчиларидан бўлиб, биринчилар қаторида ўзбек болалари учун янги услубдаги мактабларга асос солган.
Абдулла Авлоний бу мактаблар учун дарсликлар ва қўлланмалар ёзган. 1907 йилда ўзбек тилида чиқадиган «Шухрат» газетасини нашрдан чиқара бошлаган.
Шавкат МирзиёевАбдулла АвлонийЎқитувчи каналиМактаб биносиТарбия масаласиЖадидчилик ҳаракати Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар