18:18 / 25.08.2019
2 691

Туризмни ривожлантириш қўмитаси: «2020 йилда визасиз режимга эга мамлакатлар сони 85тага етади»

Туризмни ривожлантириш қўмитаси: «2020 йилда визасиз режимга эга мамлакатлар сони 85тага етади»
23-24 август кунлари бўлиб ўтган Сенатнинг 21-ялпи мажлисида туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил давомида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Абдулазиз Оққуловнинг маълумот беришича, 2020 йил 1 январга қадар фуқаролари учун визасиз режим татбиқ этиладиган давлатлар сони 85 тага етади.

«Туризмни ривожлантиришдаги асосий омиллардан бири иқтисодий барқарор, хавфсиз мамлакатлар фуқаролари учун виза режимини либераллаштириш ҳисобланади. 2018 йилда 9та мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистонга виза режими бекор қилинган бўлса, 2019 йил давомида қўшимча тарзда яна 47та мамлакат фуқароларига визасиз режим татбиқ этилди ва бундай давлатларнинг умумий сони 65тага етди. Фуқаролари электрон виза олиши мумкин бўлган давлатлар сони эса 77тага етказилди. Икки ва кўп мартали виза олиш режими ҳам жорий этилди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, жорий йилнинг ўтган 7 ойида визасиз режимли мамлакатлардан ташриф буюрувчилар сони 58 фоизга ортганини кўриш мумкин», ─ дейди Оққулов.

Қўмита раисининг баёнотига кўра, 2019 йил аввалидан ҳозиргача бўлган муддатда Ўзбекистонга 3 млн 700 минг хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Уларга 711 млн доллар қийматидаги туристик хизматлар кўрсатилган. Жорий йил якунига қадар умумий ҳисобда 6 млн нафардан ортиқ сайёҳ ташрифи кутилмоқда, прогнозга кўра 1 млрд 301 млн доллар қийматида туристик хизматлар экспорт қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туризмни ривожлантириш қўмитаси: «2020 йилда визасиз режимга эга мамлакатлар сони 85тага етади»