06:00 / 26.08.2019
2 724

UNESCO бош директори Самарқандга келди (фото)

UNESCO бош директори Самарқандга келди (фото)
26 август, душанба куни Самарқанд шаҳрида «Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси» мавзусида халқаро конференция ҳамда «Шарқ тароналари» ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими ўтказилади, деб хабар берди Zarnews.

Мазкур тадбирларда иштирок этиш учун 25 август куни Самарқандга БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO) бош директори Одри Азуле хоним ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмонни «Самарқанд» халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди.

UNESCO БМТнинг 17 та ихтисослашган муассасасидан бири бўлиб, 1945 йил 16 ноябрда тузилган. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда UNESCO’га 195 мамлакат аъзо. Ўзбекистон ташкилотга 1993 йил 26 октябрда аъзо бўлган.

Ўзбекистон билан ушбу ташкилотнинг ҳамкорлиги изчил ривожланмоқда. Ўзбекистон UNESCO Ижроия кенгаши таркибига икки марта сайланган.
Самарқандда эртага ўтказиладиган халқаро конференция ҳамда «Шарқ тароналари» мусиқа фестивали ҳам UNESCO шафелигида ташкил этилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » UNESCO бош директори Самарқандга келди (фото)