“Тошкент” автовокзалидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро маҳаллий йўналишлардаги автобус қатновларига чипталарни онлайн тарзда харид қилиш имконини тақдим этувчи https://avtoticket.uz/ сайти ишга тушди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабарига кўра, мазкур онлайн платформа аҳолининг барча қатламига юқори даражада қулайлик яратиш мақсадида содда ва тушунарли тарзда ишлаб чиқилган. Чипталарга тўловни амалга ошириш жараёни бутунлай автоматлаштирилгани мазкур жараёндаги турли хил ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Онлайн платформа йўловчилар учун қўшимча янги ечимларни тақдим этади. Бу ерда “Тошкент” автовокзалидан амалга оширилувчи барча қатновлар бўйича уч кунлик маълумотлар, автобуслардаги бўш ўриндиқлар сони, автобусларнинг жўнаш вақти, модели ҳақидаги батафсил маълумотлар мавжуд.
Айни дамда платформа орқали “Тошкент” автовокзалидан амалга оширилувчи рейсларгагина чипталарни сотиб олиш мумкин, яқин орада мамлакатнинг барча ҳудудларидан чипталарни онлайн харид қилиш имкони тўлиқ яратилиши айтилади. Шунингдек, ҳозирда ушбу онлайн платформанинг мобил иловасини яратиш борасидаги ишлар олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида