14:52 / 28.08.2019
2 897

МИБ банк фойдасига кўчмас мулкларни ундирди

МИБ банк фойдасига кўчмас мулкларни ундирди
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 20.02.2019 йилдаги қарздор “Oq Qayin Sport Plus” МЧЖ, қўшимча жавобгарлар У.Садиков, И.Хусанов, М.Муминов, М.Қурбонова ва Р.Хапизовлардан ундирувчи АТБ “Капиталбанк” Қўқон филиали фойдасига 5 млрд. 770,5 млн. сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан 20.03.2019 йилда иш юритувига олинган.

Мазкур ижро иши юзасидан қарздор “Oq Qayin Sport Plus” МЧЖга тегишли Қўқон шаҳар Т.Малик кўчасида жойлашган 2 млрд. 250 млн. сўмлик чойхона комплекси бино-иншоотлари ҳамда қўшимча жавобгар У.Садиковга тегишли 2 млрд. 975 млн. сўмлик ҳамда бино-иншоотлар хатланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги тасарруфидаги электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш Маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган.

Навбатдаги хатлов қўшимча жавобгар И.Хусановга тегишли Қўқон шаҳар, А.Навоий мавзесида жойлашган 150 млн. сўмлик кир ювиш ва қуритиш шахобчаси ва аёллар салони бино-иншоотига қаратилган.

Бироқ, кўчмас мулк бино-иншоотлари бир неча маротаба “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилишига қарамасдан ўз харидорини топмаган. Шу сабабли қонунда белгиланган тартибда арзонлаштирилиб, ундирувчи АТБ “Капиталбанк” Қўқон филиалига таклиф қилинган.

Мазкур таклиф ундирувчи томонидан маъқулланиб, ижро ҳужжатига асосан 4 млрд. 837,5 млн. сўмлик кўчмас мулклар банк томонидан қабул қилиш-топшириш далолтаномасига асосан қабул қилиб олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ банк фойдасига кўчмас мулкларни ундирди