
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Бугун, 28 август куни соат 16.55 ларда Шайхонтоҳур туманидаги Себзор кўчасида «Миркамол Транс Сервис» МЧЖга қарашли Газель микроавтобуси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ хабар берди.
Жабрланганлар йўқ. Ёнғин содир бўлганида микроавтобуснинг йўловчи бўлинмасида ҳеч ким бўлмаган. Транспорт воситаси техник кўрикка олиб борилаётгани сабабли унда фақат ҳайдовчи, 39 ёшли Умиджон Р. бўлган.
Ёнғиннинг дастлабки сабаби: электр симларидаги қисқа туташув. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар