06:00 / 29.08.2019
5 410

Бухорода антиқа ўғрилик содир бўлди

Бухорода антиқа ўғрилик содир бўлди
Фото: Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати
Жондор туманида антиқа ўғрилик содир этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига асосан «Дарё» хабар берди.

Жондор тумани «Зарафшон» маҳалласида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро М.Ч. 2019 йил 23 август куни соат 23:40 ларда «Навгади» маҳалласида яшовчи Ш.М.нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кирган ва ўғрилик содир этган. М.Ч. меҳмонхонадаги шкаф ичидан 12 дона 0,7 литр ҳажмли, жами баҳоси 276 000 сўмлик «Столичная» номли ароқ, шунингдек, бир дона баҳоси 300,000 сўмлик «Стурм» номли металл кесиш мосламасини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ўғри ушланиб, бир дона металл кесиш мосламаси ва 11 дона ароқ ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси тегишли қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Маълум бўлишича, ушбу шахс илгари ҳам ўғрилик жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода антиқа ўғрилик содир бўлди