20:30 / 29.08.2019
5 060

Тошкентда баландлиги 266,5 метр бўлган 51 қаватли осмонўпар бино қурилади

Тошкентда баландлиги 266,5 метр бўлган 51 қаватли осмонўпар бино қурилади
Murad buildings ва O‘zguven томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, 2019 йилнинг 14 сентябридан Tashkent city ҳудудида Nest one номли Ўзбекистондаги энг баланд ва кўп функцияли бино қурилиши бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу иншоотда турар жойлар, офислар, ресторанлар, конференция заллари, кўнгилочар масканлар, кинотеатр, бассейн, кутубхона, коворкинг маркази ва спорт хоналари бўлади. «Шаҳар бўйлаб майдони 3000 квадрат метрли хонадонлар» деган ёзувли билбордларни кўпчилик кўргани аниқ.

Мазкур бинода айни шундай хонадонлар бўлади. Иншоот учун 1,5 гектар ҳудуд ажратилган ва қурилиш ишлари 2021 йилнинг декабрида якунланиши режалаштирилган.

Бунёдкорларнинг сўзларига кўра, бинода 5 юлдузли меҳмонхона даражасидаги қулайликлар яратилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда баландлиги 266,5 метр бўлган 51 қаватли осмонўпар бино қурилади