06:00 / 30.08.2019
3 716

Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар Иттифоқи раислигидан кетди

Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар Иттифоқи раислигидан кетди
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилди. Бугун, 29 август куни ташкилотда йиғилиш ўтказилган ва унда Қуронбоев ишдан кетгани эълон қилинган.

Қаҳрамон Қуронбоев 2017 йил 30 июнда ташкил этилган Ёшлар Иттифоқи фаолият бошлаганидан буён ҳаракатга раҳбарлик қилиб келади. Ёшлар Иттифоқи собиқ «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида ташкил этилганди.

Қаҳрамон Қуронбоев 2018 йил 5 июнь куни водийда келин-куёвнинг тўй кортежини тўхтатиб, уларни таксига ўтирғизиб юборганини ОАВ билан учрашув вақтида айтганидан сўнг кескин танқидлар остида қолиб кетган ва Қуронбоевнинг бу ҳаракатини президент Шавкат Мирзиеёв ҳам қоралаганди.

Қуронбоевнинг янги лавозими ҳам аниқ. У давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар Иттифоқи раислигидан кетди