09:41 / 30.08.2019
2 819

Луис Энрике 9 ёшли қизидан ажралди, у оққонга чалинганди

Луис Энрике 9 ёшли қизидан ажралди, у оққонга чалинганди
Испания терма жамоаси ҳамда «Барселона» собиқ устози Луис Энрике оиласи йўқотишга учради.
Энрикенинг 9 ёшли қизи оққон билан бўлган 5 ойлик курашдан сўнг вафот эди. Бу ҳақда мураббийнинг ўзи Twitter’даги саҳифасида хабар қолдирди.

«Бизнинг қизалоғимиз Ксана оққонга қарши кечган 5 ойлик курашдан сўнг 9 ёшида вафот эди. Ушбу вақт давомида бизга бўлган муҳаббатларини аямаган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Ксана, биз сени соғинамиз. Аммо сени келажакда яна кўриш умидида ҳар доим ёдимизда тутамиз. Сен бизнинг йўлчи юлдузимиз бўлиб қоласан», — дея ёзади Энрике.

Маълумот учун, Энрике Испания терма жамоасини бош мураббийлигидан июнь ойида оилавий сабаблар туфайли бўшашга мажбур бўлганлиги хабар қилингади. Ҳозирда терма жамоани унинг ёрдамчиси Роберт Морено бошқариб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Луис Энрике 9 ёшли қизидан ажралди, у оққонга чалинганди