
Фото: «Gazeta.ru»
Украина Олий Радаси 35 ёшли Алексей Гончарукни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Унинг номзодига 290 нафар депутат овоз берди, деб хабар қилади Дарё.
Гончарукни ҳукумат раҳбари этиб тайинлаш таклифини Украина президенти Владимир Зеленский берган.
Шунингдек, депутатлар янги мудофаа вазирини ҳам тайинлади — ушбу лавозимни Зеленскийнинг штатдан ташқари маслаҳатчиси Андрей Загороднюк эгаллади. Ташқи ишлар вазири этиб идора раҳбарининг собиқ ўринбосари Вадим Пристайло тайинланган бўлса, «Халқ хизматкори» партиясининг собиқ раҳбари Иван Баканов Украина Хавфсизлик хизмати бошлиғига айланди.
Аввалроқ, Украинанинг аввалги бош вазири Владимир Гройсман ўз хоҳишига кўра истеъфога чиққан эди.
Алексей ГончарукУкраина Бош ВазириУкраина Олий РадасиВладимир ЗеленскийЯнги Мудофаа ВазириИдора Раҳбари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар