14:12 / 30.08.2019
5 701

1-синф ўқувчилари учун бериладиган «Президент совғаси» сифати яхшиланди

1-синф ўқувчилари учун бериладиган «Президент совғаси» сифати яхшиланди
Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
Саноқли кунлардан сўнг янги ўқув йили бошланади. Бу йил ўқувчиларни ўтган йиллардагидан фарқли “Президент совғаси” кутмоқда, деб хабар берди Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни 627 мингдан зиёд ўғил-қиз илк бор мактаб остонасига қадам қўяди. Қолаверса, имконияти чекланган 13 минг нафар бола ўз уйида таълим олишни бошлайди. Анъанага кўра, уларга янги ўқув йили муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус совғалари - ўқув-қуроллари топширилади.

2019 йили 1-синф ўқувчилари учун бериладиган “Президент совғаси” таркибидаги маҳсулотларнинг сифатига катта аҳамият берилди.
1-синф ўқувчилари учун “Президент совғаси”дан 12 турдаги ўқув қуроллари ўрин олган.

Жумладан, портфел, 2 хил чизиқдаги 12 дона дафтар, қаламдон, расм дафтари, рангли қоғоз, шарикли ручка, акварел бўёқлари, рангли қаламлар жамланмаси, елим, оддий қаламлар ва ўчирғич янги ўқув йилининг илк куни “Президент совғаси” сифатида 1-синф ўқувчиларига топширилади.

“Президент совғаси” болажонлар қўлига етиб бориши, уларга кўп вақт хизмат қилиши Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимига кирувчи “Ўқув таълим-таъминот” Давлат унитар корхонаси зиммасига юклатилган.

“Ўқув таълим-таъминот” Давлат унитар корхонаси томонидан ҳар йили Президент совғаси сифатида 1-синф ўқувчилари учун бериладиган 12 турдаги ўқув қуролларидан ташқари, барча таълим муассасаларига дарслик, ўқув-услубий қўлланма ва бадиий адабиётлар, шунингдек, таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун мактаб мебеллари, ўқув лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, спорт анжомлари ва бошқа товар-моддий бойликлари Халқ таълими вазирлиги тақсимотларига асосан етказиб берилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1-синф ўқувчилари учун бериладиган «Президент совғаси» сифати яхшиланди