17:00 / 30.08.2019
2 729

Энергия ресурсларидан қонуний фойдаланинг ҳурматли тадбиркорлар!

Энергия ресурсларидан қонуний фойдаланинг ҳурматли тадбиркорлар!
Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят Улуғнор туман бўлими ходимлари томонидан Урганч қишлоғида фаолият олиб бораётган кўп тармоқли МЖЧ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган электр энергияси фойдаланиш қоидаларига зид равишда электр энергиясига тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олиб фойдаланганлиги оқибатида давлатга 87 млн 430 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди, етказилган зарар тўлиқ ундирилди.

Худди шунингдек, 2019 йил 25 июль куни Шаҳрихон тумани “Қуруқсой” МФЙ худуддидаги Трикотаж махсулотлари ишлаб чикариш оилавий корхонаси электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олиб фойдаланганлиги оқибатида 32 млн 664 минг сўм давлатга зарар етказганлиги аниқланди, зарарларни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари 2019 йил 17 август куни навбатдаги ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Андижон шаҳар “Обод” МФЙ Лойиҳавий кўчасида яшовчи фуқаро ўз яшаш хонадонида давлат рўйхатидан ўтмасдан ширинликлар ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, ноқонуний тадбиркорлик фаолияти олиб бориш билан бирга ўз яшаш уйига ўрнатилган электр хисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, яъни ҳисоблагични сунъий равишда тўхтатиб электр энергиясидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, 2019 йил 29 август куни Асака тумани “Обод” МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи хусусий корхона электр тармоқлари билан шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан уланиб цемент махсулотларидан шлакаблок ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланиб ҳозирда ушбу ҳолат бўйича МИБ Асака туман бўлими томонидан дастлабки ҳужжатлар тўпланиб терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тезкор тадбирлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энергия ресурсларидан қонуний фойдаланинг ҳурматли тадбиркорлар!