21:35 / 30.08.2019
2 161

Ўзбекистон фуқаролари энди давлат бюджетини «назоратга олишлари» мумкин

Ўзбекистон фуқаролари энди давлат бюджетини «назоратга олишлари» мумкин
Фуқаролар давлат бюджетини назорат қилишда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги хабар қилди.

Президен томонидан имзоланган “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан қонун ҳужжатларига бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирок этишини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан:

- давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳаси, уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг аудити ва баҳолаш натижалари юзасидан Ҳисоб палатасининг хулосалари мажбурий равишда эълон қилинади;

- вазирлик ва идоралар бюджет маблағларидан фойдаланиш, ўтказилган танловлар ва сотиб олинган товарларни етказиб бериш тўғрисида ахборотларни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштиради;

- маҳаллий бюджетларни ижроси бўйича ҳисоботнинг халқ депутатлари кенгашларида тасдиқланиш жараёни ОАВда ёритилади;

- давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари, уларнинг ижроси бўйича ҳисоботларни ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжали Олий Мажлисга тақдим этилишидан олдин жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон фуқаролари энди давлат бюджетини «назоратга олишлари» мумкин