date
views 3 850

Сенсация: Ўзбекистондаги ғор ер ости «Эверест»и номига даъвогар

Сенсация: Ўзбекистондаги ғор ер ости «Эверест»и номига даъвогар
Ўзбекистондаги ғорлардан бири дунёнинг энг чуқур ғорларидан бири сифатида эътироф этилиши мумкин, деб хабар берди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси. Урал спелеологлар уюшмасининг Россия геогафик жамиятининг қўллаб-қувватлаши остидаги Сурхондарё вилояти Чўли Баир тоғли массивидаги спелеологик экспедицияси сенсацион натижа билан якунланди. В.Логинов раҳбарлиги остидаги А.Вишневский номидаги ғорда (ЧБ-15) ўтган 20 кунлик экспедиция давомида «-1284 метр»лик чуқурликка эришилган.

Ғорнинг узунлиги 15 километрни ташкил қилган. Чўли Баирдаги ушбу ғор сув босган галереядан бошланиб, 20 метрлик қудуқ билан тугайди. Топографик тасвир шуни кўрсатдики, ғор бугунги кунда Ўзбекистондаги ва умуман Марказий Осиёдаги энг чуқур ғор ҳисобланган, 1415 м. амплитудага етган Бой-Булоққа жуда яқин келди. Бу икки ғорнинг бирлашуви феноменал чуқурлик – 2 километрдан ортиқни қайд этади ва бу уни А.Веревкин (2212 м.) ҳамда Крубер (2197 м.) ғорларидан кейин дунёнинг учинчи энг чуқур ғорига айлантиради.

Назарий жиҳатдан массивнинг салоҳияти юқорида янги ғорларнинг аниқланиши ҳамда уларнинг бир улкан тизимга айланиши ҳисобига чуқурлиги жиҳатидан жаҳон рекордини ўрнатиш имконини яратади. Ғорлардаги тадқиқотлар 2020 йилда давом эттирилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сенсация: Ўзбекистондаги ғор ер ости «Эверест»и номига даъвогар