Дариға Назарбоева Қозоғистон Сенати спикери этиб қайта сайланди, деб хабар беради Daryo.uz.
Сенаторлар яширин овоз бериш жараёнини ўтказган ҳамда аксарият овоз билан президент Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан таклиф этилган номзод Дариға Назарбояни қўллаб-қувватлаган.
Сенатнинг сайланган спикери депутатларга ишонч учун миннатдорчилик билдирган. Дариға Назарбоева палата спикери лавозимини парламентнинг аввалги сессиясида ҳам эгаллаган эди.
Янги овоз бериш жараёни Назарбоева 12 август куни Сенат депутати этиб тайинланиши муносабати билан ўтказилди.
Дариға Назарбоева 1963 йилнинг 7 май куни туғилган. У Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Киров номидаги Қозоғистон давлат университетини тамомлаган.
Мутахассислиги бўйича тарихчи, тарих ва жамиятшунослик фани ўқитувчиси.
Бунга қадар Мажлис раиси ўринбосари, бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган. Яқинда парламент Сенати депутати этиб сайланган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради