date
views 3 851

Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши лозим

Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши лозим
Юртимиз тинчлиги, ҳалқимиз осойишталиги йўлида хизмат қилаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг кўнглида ҳар доим бир истак мужассам, у ҳам бўлса мана шу озод ва обод Ватандаги ҳар бир фуқаронинг кунлари хотиржам, тунлари эса осуда ўтишини таъминлашдан иборат.
Инсонийлик фазилатларининг энг эзгуси ҳам одамларга яхшилик улашишдир. Аждодларимиз айтганидек, савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак.

Ана шундай хайрли ишларга ундовчи шиорлар остида ўз тақдирини эл-юрт тақдири билан уйғун кўрган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг мурувват ва меҳрибонлик уйларига ташриф буюриши, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларидан, имконияти чекланган ва кексалар ҳолидан хабар олишлари ҳамда мухтожларга ёрдам кўрсатиш каби эзгу амалларни бажариш тизимда хизмат қилаётган ҳар бир йигитнинг касб бурчига айланган.

Республикамизнинг барча ҳудудларида “Эзгулик албатта қайтади!” шиори остида ўтказилган қон топшириш ҳайрия акциясида ҳам Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимлари фаол иштирок этиб, кўнгилли равишда қон топшириш учун махсус марказларга ташриф буюрдилар ва кўплаб беморлар учун зарур бўлган ҳаёт томчиларининг йиғилишига сидқидилдан ҳисса қўшдилар.

Бу каби яхшиликка чорловчи тадбирлар инсонлар ўртасидаги ўзаро меҳрни мустаҳкамлаб, ёшларни ана шундай руҳиятда тарбияланишига ўрнак, келажак авлодга эса намуна бўлади. Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари юзлаб ёшлар қаторида барча тенгдошларини эзгу вазифалар йўлида фаолликка чорлаб қоладилар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши лозим