
Президент “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
2020 йил 1 январдан хусусий нотариал идоралар ташкил этилади. Қайд этилишича, бу ўзгариш аҳолининг нотариал идорада навбат кутиб қолиши ва идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олади.
Шунингдек, ҳужжатга кўра Нотариал палата ташкил этилади ва унга барча нотариуслар аъзо бўлади.
Бундан ташқари, мол-мулклар билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда бир қатор талаблар бекор қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг