20:35 / 10.09.2019
3 375

Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади

Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани тўғрисида тарқалган хабарлар тасдиқланмади.

Бугун, 10 сентябрь куни Халқаро Ислом академиясида диний идора, унинг вилоятлардаги вакилликлари ходимлари, ҳукумат ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти, президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилиш танқидий руҳда ўтган, аммо идора раиси ўз лавозимида қолган.

Муфтий лавозимини тарк этгани тўғрисида дастлаб Azon.uz сайти хабар тарқатганди, кейинроқ Kun.uz манбалари бу маълумотни тасдиқлаганди.

Маълумот учун, Усмонхон Алимов 1950 йили Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. Бухородаги «Мир Араб» мадрасаси ва Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳадида таҳсил олган.

У узоқ йиллар давомида Самарқанд вилоятидаги «Имом Бухорий» жоме масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаган. 2000—2006 йиллари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоятидаги вакили, 2006 йил августдан диний идора раиси, муфтий сифатида ишлаб келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади