12:59 / 11.09.2019
4 671

Ухлаб қолган ҳайдовчи 100 км/соат тезликда кетаётган ҳолат тасвирга олинди (видео)

Ухлаб қолган ҳайдовчи 100 км/соат тезликда кетаётган ҳолат тасвирга олинди (видео)
DakRandall никли «Twitter» фойдаланувчиси жойлаган ролик кўплаб юзерлар ўртасида баҳс келтириб чиқарди.

Видеода 60 миль (салкам 100 км/соат) тезликда кетаётган «Tesla» ҳайдовчиси бошини рулга қўйиб ухлаб қолгани тасвирланган. Унинг ёнидаги ҳамроҳи ҳам маза қилиб уйқуни уряпти. Машина эса автопилотда елиб боряпти.

DakRandallнинг айтишича, у шу машинанинг ёнгинасидан ўтиб кетаётиб, аввал кўзларига ишонмаган. Кўрганларини видеога олиб, уйқудаги ҳайдовчини сигнал бериб уйғотишга уринган, аммо бир наф чиқмаган.

Албатта, ролик қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар ролик атайин уюштирилган деган шубҳага боришди. Чунки «Tesla» ҳайдовчи қўли рулда 30 сониядан кўп вақт бўлмаса баланд овоз чиқариб уйғотадиган тизимга эга. Бунақа сигналдан уйғонмаслик мумкинмас.

Бироқ видео муаллифи воқеа ҳақиқатан рўй берган, дея оёқ тираб олган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ухлаб қолган ҳайдовчи 100 км/соат тезликда кетаётган ҳолат тасвирга олинди (видео)