16:41 / 11.09.2019
2 171

МИБчилар сохта «ҳамкасблари»ни фош қилишди

МИБчилар сохта «ҳамкасблари»ни фош қилишди
Воқелик Каттақўрғон туманида бўлди.

Икки шоввоз — газ таъминоти ҳудудий филиалига қарашли туманлараро 4-сонли газ таъминоти участкаси туман ҳудудининг чилангарлари Эркин ва Фарҳод (исмлар шартли) «Дўстлик» маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Таджиеванинг қулоғига лағмон илишибди. Яъниким, аёлнинг хонадони 2014 йил март ойида табиий газ тармоғидан узиб қўйилганини билган чилангарлар уни қайта улаб бериш учун энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида пул ундиришади.

Энг қизиғи, улар аёлга ўзларини «Мажбурий ижро бюроси ходими» деб таништиради. Аёлгина «МИБ»чиларнинг гапига чиппа-чин ишониб, айтилган пулни пластик картасидан «Clik» орқали уларнинг картасига ўтказиб беради. Тушган 420 минг сўмдан 102 мингини туманлараро 4-сонли газ таъминоти участкаси туман ҳудуди кассасига тўлов қилган икковлон қолганини ўзаро тақсимлаб олишади.

Наҳот уларнинг хатти-ҳаракати шубҳа уйғотмаган бўлса?

Шубҳага ўрин қолдиришмабди-да: тўловни нақд эмас, пластик картадан олишмоқда, газ ҳисоблаш ускунасини қиёсловдан ўтказишга рисоладагидек ечиб беришмоқда. Бундан ташқари хонадонда ҳақиқатда фойдаланилмаган табиий газ учун 1 дона газ плита билан 2 дона иситиш печларини йиллик кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномани тузишмоқдаки, бу ҳолда кимда шубҳа уйғотиши мумкин?! Бунда аёлнинг содда ва ишонувчалигини ҳам эътиборга олмоқ керак.

Бироқ ёпиқлиқ қозон шундоғича қолиб кетмади. Сохта МИБчиларнинг қилмиши ҳақиқий МИБ ходимлари томонидан фош этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБчилар сохта «ҳамкасблари»ни фош қилишди