17:05 / 11.09.2019
4 013

Ов қилиш мавсуми ва муддатлари аниқ белгилаб қўйилади

Ов қилиш мавсуми ва муддатлари аниқ белгилаб қўйилади
Қонунчилик палатасида «Овчилик ва ов хўжалиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда депутат Хайрилло Гаппоров хабар берди.

Қайд этилишича, қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида унинг моддалари тўғридан-тўғри амал қилишига эътибор қаратиляпти. Қонун лойиҳасидаги асосий тушунчаларнинг бир қисми айрим моддаларда акс эттирилмоқда. Ундан ташқари, айримлари бошқа қонунларда қўлланилишини инобатга олган ҳолда қонун лойиҳасидан чиқарилмоқда. Лойиҳага овчилик ресурслари ва овчилик ресурсларидан фойдаланувчилар ҳамда ов қилиш турлари акс этган янги моддалар киритилмоқда.

Қонун лойиҳасида овчилик ресурсларининг сонини тартибга солиш, овчилик ресурсларини тутишга доир квоталар, ов қилиш мавсуми ва муддатлари, ғайриқонуний равишда ов қилиш (браконьерлик), овчилик йўлланмаси, овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини тақдим этиш каби масалалар аниқ қилиб белгиланмоқда. Шунингдек, овчилик хўжаликларининг ёввойи ҳайвонлар сонини уларнинг яшаш жойлари доирасида сақлаб туриш, кўпайтириш ёки камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказиш мажбуриятлари белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ов ҳайвонларидан оқилона фойдаланиш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига, ёввойи ҳайвонлар ҳисобини юритиш, уларни кўпайтириш ва тутиш нормаларини тартибга солиш устидан давлат назоратини кучайтиришга, ов туризмининг ривожлантирилишига ҳамда ов хўжаликлари ҳолатининг яхшиланишига олиб келади, дейилади депутат маълумотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ов қилиш мавсуми ва муддатлари аниқ белгилаб қўйилади