
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Прокуратура тўғрисида”ги 746-ХII-сонли Қонуни 8-моддасининг (Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш) учинчи қисмига (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси) қуйидаги ўзгартишлар киритилиши мумкин:
- тўртинчи хатбоши (Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг) чиқариб ташланади;
- бешинчи хатбоши (Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ягона мувофиқлаштирувчи органидир) тўртинчи хатбоши деб ҳисобланади.
8-модданинг учинчи қисми амалдаги таҳририга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:
- Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг;
- Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг;
- Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг;
- Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ягона мувофиқлаштирувчи органидир.
ПрокуратураЎзбекистон РеспубликасиҚонун лойиҳасиНорматив-ҲуқуқийҲуқуқбузарликларКоррупцияга қарши Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар