08:17 / 15.09.2019
3 804

Қуддус Аъзамов: ошкоралик бўлмаган жамиятда ҳеч қандай тараққиёт бўлмайди

Қуддус Аъзамов: ошкоралик бўлмаган жамиятда ҳеч қандай тараққиёт бўлмайди
Бугун, 14 сентябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўшма мажлисида жамиятдаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Жамият ҳаётини яхшилаш учун самарали механизмларни ишлаб чиқиш юзасидан фикрлар билдирилди. Депутат ва сенаторлар томонидан жамоатчиликнинг фикрини шакллантиришда ОАВнинг роли, таъсири алоҳида таъкидланди. Журналист Қуддус Аъзамов бу борада ўз мулаҳазаларини билдирди.

“Ошкоралик бўлмаган жамиятда ҳеч қандай тараққиёт бўлмайди. Халқнинг овози бўлмаса, иштироки бўлмаса, юқорида айтилгандек, қонунлар қоғозда қолиб кетади. Чунки ҳар қандай тараққиёт инсоннинг эркинлиги билан боғлиқ. Инсон эркин бўлмаса, нимадандир қўрқса, ҳокимиятдан узилса, ислоҳотларга дахлдор бўлмаса, ҳаммасидан четда қолиб кетади. Битта нарсадан эҳтиёт бўлишимиз керак: ҳар қандай эркинлик тагида миллий манфаатлар ётади. Мутлақ ва сайёравий эркинлик йўқ. ОАВ берилган сўз эркинлиги ва имкониятлардан фойдаланиб мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштирмаслиги керак.

Бирор одам ҳақида гапирганда, унинг шахсиятини асосий нишонга олмаслик лозим. Танқид қилмоқчи бўлган троллар ўзини маълум қилиши керак. Хушнудбекка ўхшаб очиқчасига ўз фикрини билдириши керак. Биз ўша эркинликни шундайларга бериб қўйсак, ислоҳотларга катта зарар келтириши мумкин. Бирор инсонни шахсиятига тегувчи ножўя гаплар, тухматлар қилинишига ҳеч қайси қонун йўл бермаслиги керак. Биз ошкораликни ўзимиз ҳимоя қилишимиз керак”.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қуддус Аъзамов: ошкоралик бўлмаган жамиятда ҳеч қандай тараққиёт бўлмайди