14:53 / 17.09.2019
3 210

«Яккабоғ воқеаси» қаҳрамонлари устидан суд жараёни бошланди

«Яккабоғ воқеаси» қаҳрамонлари устидан суд жараёни бошланди
Бугун, 17 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида судланувчилар Баҳриддин Исамов ва Мансур Туймаевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.
Олий суд матбуот хизмати хабар беришича, мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси Лутфулла Мамаражабов раислигида кўриб чиқилмоқда.

Шу йилнинг ёзида тадбиркор Баҳриддин Исамов Яккабоғ туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Мансур Туймаев «Ҳисор сарлочин» МЧЖнинг дўконларини бузишга келганида унинг устига бензин сепиб ёқиб юбормоқчи бўлганди.

Тадбиркор 21 июль куни Исомов Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибда ушланганди. Туман ҳокими ўринбосари ҳам эгаллаб турган лавозимидан бўшатилиб, унга нисбатан ҳам ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган эди.

Баҳриддин Исамов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,98-моддасида («кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш») назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

Мансур Туймаев эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 192-1-моддаси («хусусий мулк ҳуқуқини бузиш») 3-қисми «а» банди ва 206-моддаси («ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш») 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Суд давомида 15 дан ортиқ жабрланувчи ва 60дан зиёд гувоҳ сўроқ қилинади.
Суд жараёни давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Яккабоғ воқеаси» қаҳрамонлари устидан суд жараёни бошланди

Жамият янгиликлари