
Фото: Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати
Тошкентдаги Фарғона йўлида 16 сентябрь, душанба куни соат 11:21 атрофида Audi русумли автомобиль ёниб кетган, дея хабар бермоқда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати.
Ёнғин воқеа жойига етиб борган иккита ўт ўчириш бўлинмаси томонидан ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ёнғин оқибатида машинанинг мотор қисми ёниб зарарланган. Ўт ўчирувчиларнинг дастлабки тахминига кўра, ёнғинга ҳам айнан мотор қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар