19:30 / 19.09.2019
4 014

Ошхонадаги қинғирлик

Ошхонадаги қинғирлик
Мажбурий ижро бюроси Оқдарё туман бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, умумий овқатланиш корхонаси раҳбари Ў.Азизов «Даҳбед» маҳалласида ошхона ва нонвойхона ташкил қилган ва табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари кўз билан аниқлаб бўлмайдиган даражада ер остидан диаметри 25 мм бўлган полиэтелен қувур орқали уланиб олганлиги аниқланди.

Ушбу ноқонуний уланма орқали 2 дона нон тандири, 2 дона «ПГ-4» русумли газ плитаси, 1 дона сомса тандири, 1 дона мангал, 1 дона иситиш печи ҳамда 2 дона “Конвектор” печларидан фойдаланиб келган.
Аниқланган ҳолат бўйича тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, табиий газ тармоғидан узиб қўйилди.

Таъминотчи корхона берган хулосасига кўра, ушбу умумий овқатланиш корхонаси раҳбари Ў.Азизов томонидан давлат манфаатларига 24 млн. 270 минг сўм миқдорда зарар етказилган.
Ҳозирги кунда Ў.Азизовнинг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ошхонадаги қинғирлик