13:14 / 24.09.2019
3 558

Ўзбекистонда туризм тадбиркорлиги бўйича қандай енгилликлар берилмоқда?

Ўзбекистонда туризм тадбиркорлиги бўйича қандай енгилликлар берилмоқда?
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Президент қарор ва фармонларига асосан туризмга йўналтирилган тадбиркорлик ҳаракатларини рағбатлантиришни мақсад қилувчи имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Оққулов берган маълумотларга кўра, туристик ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ қуйидаги имтиёзлар амалиётга татбиқ қилинади:

- Туроператорлар ва авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга чартер рейсларни амалга оширишга йўналтирилган харажатларининг бир қисми, ҳар бир йўловчи учун 20-50 АҚШ доллари миқдорида давлат бюджети ва жамғарма ҳисобидан қопланади.

- Тадбиркорлик субъектларининг туризм соҳасидаги инновацион лойиҳалари грантлар асосида 100 млн сўмгача молиялаштирилади.

- Маҳаллий туроператорларнинг нуфузли халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатлари Туризмни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

- Хорижий кинокомпанияларнинг Ўзбекистонда амалга оширилувчи кинолойиҳалари бўйича харажатлари 300 минг АҚШ долларигача давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

- Тадбиркорларнинг тематик овқатланиш пунктларни ташкил этишга йўналтирилган харажатлари 10 млн сўмгача қопланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда туризм тадбиркорлиги бўйича қандай енгилликлар берилмоқда?