20:34 / 24.09.2019
3 181

Бухорода қуввати 1,5 минг мегаваттга тенг шамол электр станцияси қурилмоқда

Бухорода қуввати 1,5 минг мегаваттга тенг шамол электр станцияси қурилмоқда
Бухоро вилоятида қуввати 1500 мегаваттга тенг шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида Ғиждувон туманининг Қутчи массивида шамол тезлигини ўлчаш қурилмаси — мачталар ишга туширилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

«Соҳага тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, хориж давлати корпорацияси мутасаддилари, вилоят жамоатчилиги иштирок этган маросим аввалида Қуръон тиловат қилиниб, бошлаган иш самарали кечишини тилаб, дуога қўл қўл очилди», — дейилади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

ЎзАнинг ёзишича, шамол тезлигини ўлчаш қурилма (мачта)лари баландлиги 120 метр бўлиб, ўрганишлар ниҳоясига етиши билан шу баландликда лойиҳанинг биринчи босқичида ҳар қайсисига 35 метр ўлчамдаги учтадан йирик паррак ўрнатилган бир неча ўнлаб мачта-қурилмалар қурилади.

Хитойнинг Liaoning Lider компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 1,8 миллиард долларга тенг бўлиб, у уч босқичда рўёбга чиқарилади. Лойиҳани амалга ошириш учун Ғиждувоннинг «Барака» маҳалласи ҳудудидан 6 минг гектар ер ажратилган.

Лойиҳанинг биринчи босқичида 240 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига 200 мегаватт (ЎзАнинг ёзишича эса — 500 мегаватт) электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга шамол электростанцияси қурилиши кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода қуввати 1,5 минг мегаваттга тенг шамол электр станцияси қурилмоқда