20:44 / 25.09.2019
3 009

Зоминда тиш пломбалари ишлаб чиқарувчи янги корхона иш бошлади

Зоминда тиш пломбалари ишлаб чиқарувчи янги корхона иш бошлади
“Зомин-фарм” эркин иқтисодий зонасида Германия давлати билан ҳамкорликда тиш пломбалари учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи “Dentals Pharma GmbH”масъулияти чекланган жамияти ўз иш фаолиятини бошлади.

- Бугунги кунда юртимиз стоматология бозорида таклиф этилаётган материалларнинг аксарияти халқаро сифат ва стандартларга мутлақо жавоб бермайди. Улар мамлакатимиз бозорига турли йўллар билан киради, сифатсиз маҳсулотларнинг ишлатилиши натижасида беморларда турли нохуш аломатлар сезилади, - дейди “Зомин-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори Эркин Юлдашев.

– Шуларни олдини олиш мақсадида Зоминда евростандартга жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Давлатимиз томонидан берилган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланаётган корхонада ишлаб чиқараётган маҳсулотлари йилдан-йилга кўпайиш имкони мавжуд.

Умумий қиймати 573 минг АҚШ доллари бўлган мазкур корхона ишга тушиши билан туманнинг 15 нафар мутахассис ёшлари янги иш ўринларига эга бўлдилар. Корхона йилига 350 минг дона ҳар турдаги тиш пломба маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, дастлабки ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юртимиз бозорлари етказиб берилмоқда. Келаси йилдан бошлаб уларни экспортга йўналтириш режалаштирилган.

Толибжон ЭРГАШЕВ

Манба: Xs.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зоминда тиш пломбалари ишлаб чиқарувчи янги корхона иш бошлади