
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг ҳарбий хизматчи ва ходимларининг жанговар махсус тайёргарлиги ва шайлигини ошириш мақсадида мунтазам тарзда махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.
Шу жумладан, куни-кеча Миллий гвардиянинг Андижон вилояти Қўриқлаш бўлинмаси томонидан бинода содир бўлган ёнғинни бартараф этиш бўйича махсус-тактик ўқув машғулоти ташкил этилди.
Мазкур ўқув машғулотининг мақсади вилоят Қўриқлаш бўлинмаси томонидан қўриқланаётган ўта муҳим ва тоифаланган объектларда хизмат олиб бораётган ходимларнинг жанговар ва касбий маҳоратларини ошириш, объект ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва тезкор вазият кескинлашганда ҳамкорликдаги вазирлик ва идоралар билан биргаликдаги ҳаракатларини ўрганиб чиқишдан иборат бўлди.
Ёнғинни бартараф этиш бўйича махсус-тактик ўқув машғулоти Миллий гвардия бўлинмаси, вилоят ва Андижон шаҳар ИИБ, ФВБ ЁХБ, Тез тиббий ёрдам хизмати ва вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ўқув машғулоти якунида машғулот давомида эришилган натижалар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама этилиб, келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Ўқув МашғулотлариМиллий ГвардияЖанговар ШайликАндижон ВилоятиМахсус-ТактикФавқулодда Вазият Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар