16:36 / 27.09.2019
2 776

Иккинчи ва учинчи йўналишда супер-контрактга кириш тартиби қандай?

Иккинчи ва учинчи йўналишда супер-контрактга кириш тартиби қандай?
Куни кеча супер-контракт бўйича Давлат қабул комиссиясининг қарори қабул қилинди. Ушбу қарор эълон қилингач, жойларда турли тушунмовчиликлар келиб чиқди.

Жумладан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабарида (https://t.me/eduuz/1311) «биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб» деган жумла бор эди.

Мазкур жумлани кўпчилик нотўғри талқин қилмоқда. Яъни айрим ОТМлар ушбу жумлани «биринчи йўналишдаги ўтиш балларидаги тафовут асосида» дея нотўғри тушунмоқда.

Бу нима дегани?

Масалан, ўқишга кириш учун биринчи йўналишга 10 балл етмади. Иккинчи йўналишга 3 балл, учинчисига эса 1 балл етмади. Мана шунақа ҳолатда абитуриент иккинчи ёки учинчи йўналишни таналаса, гарчи у 4 баллик зонада бўлса ҳам, лекин биринчи йўналишга 10 балл етмагани учун супер-контрактни 10, 15, 20, 25 баробар тўлаши керак, деган миш-мишлар чиқди.

Аслида бу шунчаки миш-миш. Тегишли мутасаддилар билан боғланиб, ушбу вазиятга яна бир бор ойдинлик киритдим. Давлат қабул комиссияси қарорида ўтиш баллари ҳақида ҳеч нарса дейилмаган, фақат тўплаган бали ҳақида гап кетмоқда.

Яъни юқоридаги мисол бўйича оладиган бўлсак, абитуриент иккинчи йўналишни танласа, 3 балл етмай қолгани учун 2,5 баробар супер-контракт тўлайди. Агар учинчи йўналишни танласа, 1 балл етмай қолгани учун 1,5 баробар супер-контракт тўлайди.

Қизиқ, қарорда нима учун айнан биринчи йўналишдаги тўплаган бали дейилган, буни шунчаки умумий қилиб «абитуриентнинг тўплаган бали» деса бўлмасмиди?

Сабаби шундаки, амалдаги тартиб бўйича абитуриент учала йўналишдан ҳам йиқилса, унинг баллари биринчи йўналишда эълон қилинади. Яъни учала йўналишдан ҳам йиқилган абитуриент иккинчи йўналишдаги ОТМга борса, уларнинг қўлидаги расман тасдиқланган қоғоз вариантда ўша абитуриентнинг тўплаган баллари эълон қилинмаган бўлади. Гарчи ДТМнинг сайтидан бемалол текшириб олиш мумкин бўлса ҳам, айрим ОТМларда «қоғозда йўқсан, демак мумкинмас», дея муаммо қилиш эҳтимоли бор эди. Шу сабабли ҳам қарорда «биринчи йўналишда эълон қилинган бали асосида» дея қўшиб кетилган.

Аммо бу зинҳор биринчи йўналишга неча балл етмаган бўлса, иккинчи ва учинчи йўналишда ҳам шунча баробар супер-контракт тўлайди, дегани эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иккинчи ва учинчи йўналишда супер-контрактга кириш тартиби қандай?