Нега айрим маҳсулотлар ёрлиғи ўзбек тилида эмас?

  • 30 сентябрь 2019, 12:35
  • 511
  • Жамият
  • Нега айрим маҳсулотлар ёрлиғи ўзбек тилида эмас?
    Фото: Fotolia
    Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги» Қонунинг 6-моддасида ишлаб чиқарувчи ва сотувчи истеъмолчига у томондан сотиб олинадиган маҳсулотлар тўғрисидаги зарур бўлган, ишончли ва очиқ ахборотларни ўз вақтида тақдим этишга мажбур эканлиги белгилаб қўйилган.

    Муаммо шундаки, кўп ҳолларда истеъмолчи маҳсулот ҳақида батафсил маълумотларни давлат тилида олиш имкониятига эга эмас. Бунинг устига, маҳсулот тўғрисидаги ахборотлар ўқиш учун ниҳоятда майда ҳарфлар билан ёзилган бўлиб, ундан истеъмолчи ўз вақтида фойдалана олмаяпти.

    "Ўзстандарт" агентлигининг расмий саҳифаларида маълум қилинишича, маҳсулот тўғрисидаги ахборотлар ёзилган ўзи ёпишадиган стикерлар, уни республикага кириб келгунига қадар туширилади ва ҳар доим ҳам ишлаб чиқарувчининг ахборотларидан фарқли равишда ишончли ахборотга эга бўлмаслиги мумкин. Натижада ишлаб чиқарувчи тақдим этилган ахборот учун жавобгар бўлмайди.

    Халқаро амалиёт
    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) 1985 йилда тасдиқланган принципларига мувофиқ истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
    - маҳсулотлар хавфсизлиги ва уларнинг сотувчининг (ишлаб чиқарувчининг) таклифларига аниқ мувофиқликда ишлаши;
    - белгиланган «хизмат кўрсатиш» ва ушбу товарни ишлашга яроқли ҳолда сақлаш кафолатлари даврида маҳсулотнинг сифати;
    - базавий талабларни қондириш, ҳозирги ва келажак авлодни ишончли ва соғлом ҳаёт кечиришига таҳдид кўрсатмайдиган соғлом атроф муҳит ҳуқуқи.

    Ўзбекистон билан йирик иқтисодий алоқаларга эга Россия Федерациясининг «Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги» қарорига мувофиқ, истеъмолчиларга товарни сотиб олишда уни ишлаб чиқарувчиси, стандарт ва асосий истеъмолчи ҳусусиятларини рўйхатини, агар бу озиқ-овқат маҳсулотлари бўлса, уларнинг таркиби, калориялилиги, соғлиқ учун зарарли моддалар миқдори ва маълум бўлган касалликларда бу маҳсулотни истеъмол қилишга қарши кўрсатмаларни билиш ҳуқуқига эга. Вақт ўтиши билан истемол қилиш хусусиятлари ёмонлашиши мумкин бўлган товарларда яроқлилик муддати ва ишлаб чиқариш санаси кўрсатилган бўлиши керак.

    Шундай қилиб, чет элда ишлаб чиқарилган товарларда давлат тилидаги тамға йўқлиги, истеъмолчилар ҳуқуқларини поймол қилинишига олиб келади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Нега айрим маҳсулотлар ёрлиғи ўзбек тилида эмас?